Загрузка
Загрузка
Музаффар Комилов Президент администрациясида департамент бошлиғи этиб тайинланди
Сиёсат

Музаффар Комилов Президент администрациясида департамент бошлиғи этиб тайинланди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Музаффар Комилов Президент администрациясининг Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинлов муносабати билан у Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

Музаффар Комилов 2022 йилдан бошлаб Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

Илгари эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети проректори каби лавозимларда фаолият юритиб келган.

Комилов давлат бошқаруви ва диний-маърифий таълим тизимида кўп йиллик тажрибага эга мутахассис сифатида мазкур стратегик йўналишдаги ишларни давом эттиради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...