Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон президенти фармони билан президент администрацияси раҳбари лавозими қайта таъсис этилди. Бу лавозимга аввал президент ёрдамчиси ва Администрациянинг коммуникациялар сектори раҳбари бўлган Саида Шавкатовна Мирзиёева тайинланди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзиёева Администрация фаолияти ва ахборот сиёсати масалаларига масъул бўлади.
Шунингдек, Комил Алламжонов унинг жамоатчилик маслаҳатчиси этиб тайинлангани маълум бўлди. У инвестицияларни жалб қилиш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш, сўз эркинлиги ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳатлар беради.
Алламжонов тайинловга қадар Администрация тузилмасида жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсати секторини бошқарган ва коммуникациялар соҳасидаги етакчи мутахассислардан бири ҳисобланган.
Изоҳлар мавжуд емас