Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия Федерациясига амалий ташриф доирасида Санкт-Петербург давлат консерваториясида Марказий Осиёнинг учта давлат раҳбарини нуфузли халқаро мукофот билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон етакчилари минтақада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, яхши қўшничилик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишдаги улкан шахсий ҳиссалари учун ушбу мукофотга лойиқ кўрилганлар. Мукофотни Россия Президенти Владимир Путин ҳузурида ҳайъат раиси, машҳур дирижёр Валерий Гергиев топширган.
Мукофот берилишига асос бўлган тарихий воқеалар сифатида уч давлат раҳбарлари Давлат чегараларининг туташган нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаб, кўп йиллик чегара масалаларига нуқта қўйганлари, Хўжандда имзоланган "Абадий дўстлик" ҳужжати, президентларнинг сиёсий иродаси туфайли Марказий Осиёда тинчлик, фаровонлик ва бунёдкорлик макони яратилгани эътироф этилган.
Ҳакамлар ҳайъати ўз қарорида ушбу етакчиларнинг ҳамкорлиги нафақат уч мамлакат, балки бутун Евроосиё минтақаси учун барқарорлик намунаси бўлиб хизмат қилишини таъкидлаган.

Изоҳлар мавжуд емас