Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади. Давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти 24 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари Озарбайжон етакчисининг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг ҳудудини бирлаштириш ва халқаро нуфузини оширишдаги тарихий ролини алоҳида таъкидлаган.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлар, бўлажак тадбирлар жадвали, халқаро кун тартиби ва маданий-гуманитар алмашинувни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Бир кун аввал Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилган. Ўзбекистон етакчиси ҳамкасбининг ички ва ташқи сиёсатдаги фаолияти натижаларини юқори баҳолаган, унинг ўткир халқаро инқирозлар ва можароларни ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаган.

Изоҳлар мавжуд емас