Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев  "Марказий Осиё + Япония" стратегиясини ишлаб чиқиш ва инвестиция жамғармасини тузишни таклиф қилди
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" стратегиясини ишлаб чиқиш ва инвестиция жамғармасини тузишни таклиф қилди

111
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Токио шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг биринчи саммитида Ўзбекистон Президенти минтақавий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи бешта ташаббусни илгари сурди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ушбу форматдаги Давлат раҳбарлари саммитини ҳар икки йилда бир марта ўтказишни анъанага айлантириш ва навбатдаги учрашувга Ўзбекистон мезбонлик қилишини таклиф этди. Саммит якунида томонларнинг узоқ муддатли мақсадларини ифодаловчи Токио декларацияси қабул қилинди.

Президент 2040 йилгача мўлжалланган "Марказий Осиё – Япония" ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш, минтақанинг инфратузилмаси ва саноатини ривожлантириш учун махсус Инвестиция жамғармасини таъсис этишни таклиф қилди.

Шунингдек, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва инновацион иқтисодиёт соҳаларини қамраб олувчи "Марказий Осиё – Япония" рақамли хабини яратиш, минтақада сейсмик барқарорликни баҳолаш дастурини ишга тушириш ҳамда Тошкентда Япония стандартлари асосида мутахассислар тайёрлайдиган Минтақавий малака ошириш марказини очиш таклифларини ҳам илгари сурди.

Ушбу ташаббуслар Марказий Осиё давлатлари ва Япония ўртасидаги алоқаларни нафақат иқтисодий, балки юқори технологиялар ва хавфсизлик соҳаларида ҳам стратегик шериклик даражасига кўтаришга қаратилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...