Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитига Озарбайжонга боради
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитига Озарбайжонга боради

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6–7 октябрь кунлари Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан ушбу мамлакатга амалий ташриф билан боради.

Ташриф доирасида Мирзиёев Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

"Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик" мавзусида ўтказилаётган йиғилиш кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инновация, инвестиция, энергетика, транспорт-коммуникация, гуманитар ва бошқа устувор соҳалардаги амалий ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилади.

Саммит якунида Ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг биринчи ярмида Озарбайжоннинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми 21,4 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 45,9 миллион долларга кам бўлиб, 68,2 фоизга пасайган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...