Загрузка
Загрузка
Шавкат Умурзоқовдан Юнусободдаги тергов изолятори ўрнида ҳали ҳам очилмаган хиёбон учун ҳисобот бериш талаб қилинди
Сиёсат

Шавкат Умурзоқовдан Юнусободдаги тергов изолятори ўрнида ҳали ҳам очилмаган хиёбон учун ҳисобот бериш талаб қилинди

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Сенат қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовга расмий сўров юборди. Сенатор Юнусобод туманидаги собиқ 1-сон тергов ҳибсхонаси ҳудудида сайр қилиш зонасини ташкил этиш кўп йиллардан буён кечикаётгани сабаблари бўйича батафсил тушунтириш беришни сўради. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Собиқ тергов изолятори ўрнида хиёбон яратиш бўйича ишлар ҳукуматнинг 2018 йилдаги фармойишида кўзда тутилган. Бироқ, улар ҳалигача якунланмаган.

"Ҳозирда ушбу ер майдонлари қаровсиз қолиб кетаётгани, айрим қурилиш корхоналари ҳудуддан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга уринаётгани фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда," - дейилади сўровда.

Ҳокимдан белгиланган муддатларнинг бузилиши бўйича тушунтириш бериш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ва дам олиш маскани ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган аниқ чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот бериш талаб қилинди.

Аввалроқ, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Қобул Турсунов uzimei.uz, my.gov.uz ва Birda мобил иловасидаги носозликлардан сўнг Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовга сўров юборган эди. Вазирлик бунга жавобан умумий маълумот бериш билан чекланди ва носозликлар "тезкорлик билан бартараф этилаётгани", талаблар эса юмшатилиши режалаштирилаётганини маълум қилди холос.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...