Загрузка
Загрузка
Туризм қўмитасига янги раис тайинланди
Сиёсат

Туризм қўмитасига янги раис тайинланди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан Туризм қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди.

Абдулазиз Ўролбоевич Аққулов Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланган.

У илгари ҳам туризм соҳасида турли раҳбарлик лавозимларида, жумладан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи ва раис ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси сифатида ҳам ишлаган.

Умид Рустамович Шадиев эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарорлари билан Адлия вазирлиги раҳбариятида ҳам икки янги кадр тайинланганди. Шу билан бирга, бир ўринбосар бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...