Загрузка
Загрузка
ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси илк бор Самарқандда ўтказилади
Сиёсат

ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси илк бор Самарқандда ўтказилади

35
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 30 октябридан 13 ноябригача Ўзбекистоннинг қадимий ва бетакрор Самарқанд шаҳрида дунё миқёсидаги муҳим воқеа — ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси бўлиб ўтади. 40 йилдан ортиқ вақт ичида илк бор таълим, фан ва маданият соҳасидаги глобал устувор йўналишларни белгилаб берадиган бу муҳим тадбир Париждан ташқари ўтказилади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024-йил 15-мартдаги қарорига мувофиқ, тадбирга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита тузилган ва барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

Сессия иштирокчиларининг келиши, виза расмийлаштириши, транспорт, тиббий хизмат ва маданий дастурлар ЮНEСКО билан келишилган ҳолда ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 12-март куни Францияда ЮНEСКО бош директори Одри Азулени қабул қилиб, конференцияни самарали ўтказиш масалаларини муҳокама қилган эди.

Асосий тадбирлар “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида ўтказилади. Унда 194 давлатдан 5 мингдан ортиқ иштирокчи, жумладан, 400 нафар ЮНEСКО котибияти вакиллари, давлат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар етакчилари, вазирлар ва элчилар қатнашиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, Қозоғистон президенти ҳам иштирок этиш ниятини билдирган.

Делегацияларни жойлаштириш учун Самарқанддаги 138 та меҳмонхонада 5 мингдан ортиқ хона, шунингдек, Тошкент, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида ҳам зарур шароитлар тайёрланмоқда.

Сессия доирасида бир қатор нуфузли тадбирлар — Ёшлар форуми, миллий комиссиялар йиғилиши, Беруний номидаги Ўзбекистон–ЮНEСКО мукофоти топшириш маросими, ҳамда музейларда сунъий интеллект мавзусидаги халқаро конференция ўтказилади.

Бундан ташқари, 150 дан ортиқ маданий тадбирлар, жумладан, халқаро кўргазмалар, тарихий обидаларда экспозициялар, ҳамда жаҳон юлдузлари иштирокидаги концерт дастурлари режалаштирилган.

Аввалроқ Самарқандга кириш йўллари икки ҳафтага ёпилиши хақида хабар берилганди. Тадбир ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини ўтказиш билан боғлиқ.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...