Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича 15 та ҳужжат имзоланди
Сиёсат

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича 15 та ҳужжат имзоланди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Иордания ўртасида экстрадиция, инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш, виза режими, таълим, фан ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни қамраб олган 15 та ҳужжат имзоланди.

Учрашув якунида томонлар шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар. Имзоланган ҳужжатлар орасида:

  • экстрадиция тўғрисидаги битим;

  • инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;

  • қўшма комиссия тузиш тўғрисида битим;

  • виза талабларини бекор қилиш тўғрисида битим;

  • олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

  • туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

  • ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома;

  • товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати тўғрисидаги дастлабки маълумотларни онлайн алмашиш тўғрисидаги баённома;

  • қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

  • ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

  • ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

  • стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги меморандум;

  • дин ишлари бўйича идоралараро англашув меморандумлари;

  • Иордания подшоҳининг давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси. 

Шунингдек, музокаралар чоғида глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан Иордания қиролининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди. Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон президенти Иорданиянинг олий нишони - "Ан-Наҳда" ("Ренессанс") орденини олган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...