Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда шов-шувли жиноятлар халқ вақиллари ҳайъати иштирокида кўриб чиқилади
Сиёсат

Ўзбекистонда шов-шувли жиноятлар халқ вақиллари ҳайъати иштирокида кўриб чиқилади

60
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда шов-шувли ва ўта оғир жиноятлар жамоатчилик вакиллари иштирокида кўриб чиқила бошланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев мамлакат парламенти ва халқига йўллаган мурожаатида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, республикада "рақамли суд" концепцияси асосида одил судлов тизимини шакллантириш бошланди. Тергов жараёнларини рақамлаштириш инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш имконини бериши кутилмоқда. Хусусан, жиноят иши бўйича аризани қабул қилишдан тортиб, ишни судга оширишгача бўлган барча босқичларда сунъий интеллект технологиялари жорий қилиниб, инсон омили камайтирилади.

Қайд этилишича, тергов судьялари фаолиятининг бошланиши халқаро эътироф этилган Habeas corpus институтини жорий этишнинг навбатдаги муҳим босқичи бўлди. 2026 йилдан бошлаб тергов судьяларига санкция ва процессуал мажбурлов чораларини ўзгартириш ва бекор қилиш ваколати ҳам берилади.

Одил судловни амалга оширишда жамоатчиликнинг роли ва иштироки изчил кенгайтириб борилади. Ўзбекистонда англо-саксон ҳуқуқ тизимига эга мамлакатларда ижобий натижаларни кўрсатган халқ вакиллари ҳайъати институтини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилмоқда. Ўта оғир ва кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган жиноятлар жамият вакиллари иштирокида кўриб чиқилиши кўзда тутилган бўлиб, бу янада адолатли суд қарорларини чиқаришга ёрдам бериши керак.

"Суд қарорлари сўзсиз ижро этилмас экан, фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқларининг ишончли тикланишига эришиб бўлмайди. Шунинг учун мажбурий ижро тизимига самарали муқобил механизмларни жорий этамиз",- дея таъкидлади давлат раҳбари.

"Халқ вакиллари ҳайъати" институти инглиз-саксон ҳуқуқи мамлакатларида кенг қўлланиладиган jury тизимига ўхшайди. Халқ вакиллари ҳайъати оддий фуқаролардан тузилиб, жиноят ишларини кўриб чиқишда иштирок этадилар, далилларга баҳо берадилар ва судланувчининг айбдорлиги ёки айбсизлиги тўғрисида қарор чиқарадилар. Бундай амалиёт суд жараёнининг адолатлилиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия ва Янги Зеландияда кенг қўлланилади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...