Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги Мурувват уйида тарбияланувчи болаларга нисбатан зўравонлик қўлланилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.
Тарқалаётган хабарларда айрим болалар жисмоний ва руҳий босимга учраётгани, бу ҳолатлар акс этган видео ва бошқа далиллар мавжудлиги айтилган. Шунингдек, болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича белгиланган талабларга риоя этилмаётгани ҳақида ҳам иддаолар билдирилмоқда.
Batafsil.uz мухбири ушбу маълумотларга ойдинлик киритиш мақсадида тегишли ваколатли органга расмий сўров юборди.
Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан расмий муносабат билдирилиши ва тарқалаётган маълумотларга ҳуқуқий баҳо берилиши муҳим.
Ваколатли органнинг жавобини қўшимча равишда эълон қиламиз.

Изоҳлар мавжуд емас