Загрузка
Загрузка
АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Ҳодисалар

АҚШдаги отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди

65
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШнинг Род-Айленд штати, Провиденс шаҳридаги Браун университети ҳудудида содир бўлган оммавий отишма оқибатида, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, талаба МуҳаммадАзиз Умурзоқов ҳалок бўлди. Отишмада жами икки киши ўлган ва тўққиз киши яраланган. Ҳодиса юзасидан гумон қилинувчи шахс полиция томонидан қўлга олинган. 

Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги дипломатик ваколатхонаси марҳумнинг қариндошлари билан алоқада бўлиб, АҚШнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда барча зарур масалаларни назоратга олганлиги маълум қилган. 

Ушбу қуролли ҳужум шанба куни, 13 декабрьда, маҳаллий вақт билан тахминан 16:00 (Тошкент вақти билан 21:00) атрофида, Браун кампусининг шарқий қисмида жойлашган Барус ва Ҳолли муҳандислик биносидаги синфхонада содир бўлган.  Қора кийимдаги номаълум шахс Провиденс шаҳридаги университетга имтиҳонлар вақтида ҳужум қилган. Натижада 2 киши вафот этган ва туққиз киши яраланган.

Мактаб маъмуриятининг маълумотларига кўра, отишма пайтида бинода якуний имтиҳонлар бўлиб ўтаётган эди. 

Мустақил таҳлил веб-сайти (Gun Violence Archive) маълумотларига кўра, ушбу ҳужум АҚШда бу йил содир бўлган оммавий отишмалар сонини 389 тага етказган. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужумчи эшикдан кириб, бақирган ва дарҳол ўқ уза бошлаган. Талабалар ўриндиқлар остига ўтиришга ҳаракат қилишган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...