Загрузка
Загрузка
Алимент тўлашдан қочиб юрган тунги клублар ишқибози охир-оқибат қўлга тушди
Ҳодисалар

Алимент тўлашдан қочиб юрган тунги клублар ишқибози охир-оқибат қўлга тушди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Учтепа туманида алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб, қидирувда бўлган қарздор ота Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан ўтказилган махсус операция давомида қўлга олинди. Суд қарори билан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Маълум бўлишича, Мажбурий ижро бюроси Учтепа туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг суд буйруғи мавжуд бўлиб, унга асосан қарздор эркак собиқ турмуш ўртоғи фойдасига икки нафар фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ой иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент тўлаши шарт эди.

Шунга қарамасдан, қарздор ота бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай давлат ижрочисининг қонуний талабларини бажармаган, тутилишдан қочиб келган. Давлат ижрочилари унинг рўйхатдаги ва яшаш манзилларига бир неча бор борган, бироқ уни топишнинг иложи бўлмаган. Натижада эркакга нисбатан расман қидирув эълон қилинган.

Қарздор қидирувда эканлигини билган ҳолда узоқ вақт яшириниб юрган. Шу билан бирга, у Telegram мессенжери орқали собиқ турмуш ўртоғига тунги клубларда дам олаётгани акс этган видео тасвирларни мунтазам юбориб турган. Бу ҳолат ундирувчининг ғазабини келтириб, у МИБ Учтепа туман бўлимига мурожаат қилган.

Шундан сўнг, давлат ижрочилари ундирувчи билан биргаликда махсус режа ишлаб чиққан. Режага кўра, 2025 йил 27 декабрь куни соат тахминан 10:15 да Учтепа туманидаги хусусий клиникалардан бирида учрашув белгиланган. Қарздор учрашув жойига келган пайтида ходимларни кўриб қочишга уринган, бироқ қидирувдаги шахс сифатида дарҳол қўлга олинган.

Ҳисоб-китобларга кўра, қарздор расман иш жойига эга бўлмагани сабабли алимент қарздорлиги Ўзбекистон Республикаси ўртача ойлик иш ҳақи миқдори ҳамда Оила кодексининг 140-моддаси асосида ҳисобланиб, жорий йил 1 декабр ҳолатига 113 миллион 914 минг 87 сўмни ташкил этган.

Алимент мажбуриятини бажармагани учун тўпланган ҳужжатлар МЖтКнинг 47-4-моддаси асосида Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судига юборилган. Суд қарори билан эркак ҳуқуқбузар деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...