Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қамчиқ довонида юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкентдан Фарғона водийсига йўл олган ISUZU ҳайдовчиси А-373 йўлининг бир қисмида бошқарувни йўқотган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса 22 декабрга ўтар кечаси содир бўлган. Автомобиль йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, йўл четида ағдарилган. Ҳодиса ҳақида "Қамчиқ" махсус қутқарув бошқармасига соат 04:30 да хабар келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчиларнинг тезкор гуруҳи етиб борган.
Махсус техника ёрдамида автомобиль чиқарилган ва йўлнинг хавфсиз қисмига кўчирилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Аввалроқ Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ҳодиса сентябрь ойида содир бўлган, жабрланганлар йўқ.

Изоҳлар мавжуд емас