Загрузка
Загрузка
Андижон ва Нукусда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди: ИИБ ходими ва бир неча шахслар қўлга олинди
Ҳодисалар

Андижон ва Нукусда фирибгарлик ҳолатлари фош этилди: ИИБ ходими ва бир неча шахслар қўлга олинди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Андижон вилоятида баҳо қўйдириб беришни ваъда қилган ИИБ ходими ва университет менежери, Нукусда эса фирибгарлик йўли билан 200 миллион сўм ўзлаштирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Андижон вилояти ИИБ сафдор ходими ўз курсдошининг имтиҳондан паст баҳо олганини билиб, ноқонуний келишув таклиф қилган.

Ходим университет декани орқали имтиҳонларни қайта топширмасдан яхши баҳо қўйдириб бериш эвазига 2 миллион 700 минг сўм талаб қилган.

У пулларни олаётган вақтида ушланган. Сўроқ пайтида у пулларни аввалига "қарзи" сифатида олганини айтиб, айбини инкор қилишга уринган.

Тергов давомида ушбу ишга 24 ёшли университет менежери ҳам алоқадорлиги аниқланган. Менежер 2 миллион 500 минг сўмни қабул қилиб олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

ИИБ ходими ички ишлар органларидан бўшатилиб, тўпланган ҳужжатлар асосида тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Қорақалпоғистонда эса аёл кишининг муаммосидан фойдаланиб, катта миқдордаги маблағни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс фош этилган.

Жабрланувчи аёл танишига 938 миллион сўмлик тилла буюмларни ишониб топширган, бироқ бир неча йил давомида пулларини қайтара олмаган.

51 ёшли шахс аёлга "терговчи танишларим орқали пулни ундириб бераман" деб ваъда бериб, эвазига 200 миллион сўм талаб қилган.

Гумонланувчи келишилган пулларни олаётган вақтида Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятида 10 нафар ички ишлар ходими хизмат интизомини бузгани ва негатив воқеаларда иштирок этгани учун лавозимидан маҳрум қилинган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...