Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Янги йил байрами арафасида Андижон вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида пиротехника воситаларининг йирик ҳажмдаги ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Андижон вилояти ИИБ, Божхона бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида Андижон шаҳрида ўтказилган рейд давомида 16 блокда жами 9 600 дона пиротехника воситалари сақланаётгани фош этилган.
Хонадон олдида турган машина салонидан яна 4 блокда 2 400 дона портловчи воситалар топилган.
Фуқарога тегишли бўлган бошқа бир бинодан 7 қутида 705 дона пиротехника ва 1 дона жанговар таёқ (дубинка) аниқланган.
Жами 6 турдаги 12 705 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган. Ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтнинг Янгихаёт туманида вояга етмаган бола пиротехника буюмидан фойдаланиш оқибатида оғир жароҳат олганди. Чап қўлидаги жуда кучли шикастланишлар сабабли шифокорлар бармоқларни қисман ампутация қилишга мажбур бўлишган эди.

Изоҳлар мавжуд емас