Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, 1 май куни Марҳамат туманида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида аёл киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса соат тахминан 12:00–13:00 оралиғида содир бўлган. Камаз русумидаги юк автомобили аёл фуқарони босиб кетиб, оғир тан жароҳатлари етказган. Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Маълум қилинишича, транспорт воситасини 2006 йилда туғилган фуқаро бошқарган бўлиб, у ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган.
Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан расмий идоралар томонидан қўшимча маълумот берилмаган.

Изоҳлар мавжуд емас