Загрузка
Загрузка
Андижонда Nexia ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида икки болани уриб юборди
Ҳодисалар

Андижонда Nexia ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида икки болани уриб юборди

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижонда Nexia ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида икки нафар вояга етмаган пиёдани уриб юборди. Андижон вилояти ИИБ ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 12 октябрь куни соат 14:30 ларда "Қурама" МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 343-километрида содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода автомобилни уриб кетиш ҳолати акс этган. Бир нафар бола Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига ётқизилган. Иккинчи бола жабрланмади.

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ўтказилиб, ЙТҲнинг барча ҳолатлари аниқланмоқда.

Аввалроқ Самарқандда апрель ойида саккиз нафар пиёдани уриб юборган 28 ёшли Lacetti ҳайдовчисига суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...