Андижонда собиқ инспектор содир қилган ЙТҲ бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди
Ҳодисалар

Андижонда собиқ инспектор содир қилган ЙТҲ бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди

69

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Шаҳрихон туманида профилактика катта инспектори Nexia 3 автомобилда маст ҳолатда ҳаракатланиб, йўлнинг қарама-қарши томонидаги йўловчини уриб юборгани ҳақида хабар бергандик. Аслида воқеада жабрланувчилар битта эмас, икки киши бўлган.

Икки жабрланувчи — Муҳиддин Ҳамдамов ва Масҳоббиддин Жабборов — ҳодиса натижасида оғир тан жароҳатлари олган ва ҳозирда шифохонада даволанмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳодиса кечки пайт, жабрланувчилар шом намозини ўқиб уйига қайтаётган вақтда содир бўлган. Маст ҳолда рулга ўтирган собиқ инспектор қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва у йўлда ҳаракатланаётган бир йўловчини уриб юборишига бир баҳя қолган. Шундан сўнг у айнан шу йўлда кетаётган икки фуқарони уриб кетган.

Скутер ва Nexia иштирокидаги кучли тўқнашувдан кейин ҳайдовчи жабрланувчилардан бирини тахминан 5 метргача судраб кетган, иккинчиси эса зарба таъсирида бир неча метр нарига тушган. Ҳар икки фуқаронинг аҳволи ўта оғир деб баҳоланган.

Тиббий маълумотларга кўра, Масҳоббиддин Жабборовда бош миянинг оғир даражадаги очиқ жароҳати, мия шиши ва бош мия асоси синиши аниқланган. У сунъий нафас олдириш аппаратига уланган, аҳволи оғир-барқарор.

Муҳиддин Ҳамдамовда эса кўкрак қафаси ёпиқ шикастланган, бир нечта қовурғаларининг синиши қайд этилган. У бугун ҳушига келган, аммо иккинчи жабрланувчи ҳали ҳам комадан чиқмаган.

Гувоҳлар ва видеотасвирлар маст ҳолатдаги инспекторнинг харакатлари айнан ўзи айбдор эканини тасдиқламоқда. Ҳодиса жамоатчилик орасида катта резонансга сабаб бўлди. Жабрланувчиларнинг яқинлари ва маҳалла аҳли ҳуқуқ-тартибот идораларидан қонун доирасида қатъий чора кўришни талаб қилмоқда.

Хусусан, Масҳоббиддин Жабборовнинг турмуш ўртоғи инспектор неча кундан бери яшириниб юрганини, бу ҳолатга айрим масъуллар аралашгани ҳақида шубҳалар борлигини айтган. У барча иштирокчилар қонуний жавобгарликка тортилиши, ҳодиса адолатли тергов қилиниши ва айбдорлар жазосиз қолмаслигини талаб қилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...