Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ёш йигитнинг бир гуруҳ шахслар томонидан калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчилик эътиборини тортганди.
Маълум қилинишича, 14 октябрь куни "Чуғуртма" маҳалласида фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиққан. Суриштирув натижаларига кўра, 2006-йилда туғилган йигит ўз бошқарувидаги “Дамас” автомобилига вояга етмаган қизни ўтқазиб, уни уйига туширмасдан ахлоққа зид ҳаракат содир этган.
Бу ҳолатни қизнинг қариндоши кўриб қолган ва дарҳол бу ҳақида онасига хабар берган. Шундан сўнг, қизнинг онаси, амакиси ҳамда икки нафар тоғаси йигитни излаб топишган. Улар ўртасида оғзаки жанжал юзага келган пайтда автомобилида қочмоқчи бўлган, бироқ ушланиб, унга тан жароҳат етказилган.
Натижада йигит "бош мия чайқалиши" ташхиси билан Ғузор туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятида яшовчи фуқаро "Damas"да хотинини қасддан уриб юборгани хақида хабар берилганди. Аёлнинг умуртқа поғонаси синган, у фалаж бўлиб қолган. Воқеа ажрашиш ва алимент тўлаш тўғрисидаги суддан кейин содир бўлган. Ҳодисадан аввал эркак рафиқасига алиментдан воз кечишни талаб қилиб таҳдид қилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас