Загрузка
Загрузка
 Бир гуруҳ ўзбекистонликлар гиёҳванд моддалар савдосида гумонланиб, Туркия қамоқхонасига жўнатилди. Улар орасида блогер Jasmin ҳам бор
Ҳодисалар

Бир гуруҳ ўзбекистонликлар гиёҳванд моддалар савдосида гумонланиб, Туркия қамоқхонасига жўнатилди. Улар орасида блогер Jasmin ҳам бор

53
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Куни кеча ижтимоий тармоқларда Истанбулда бир гуруҳ ўзбекистонликлар қўлга олингани ҳақида хабар тарқалди.Айтилишича, ҳибсга олинганлар орасида таниқли блогер Jasmin ҳам бўлган. Ўзбекистон Бош консулхонаси ҳолатга муносабат билдирди.

Дипломатик миссия маълумотларига кўра, ҳибсга олиш 29 сентябрь куни содир бўлган. Эртаси куни ҳибсга олинганлар гуруҳи Малтепенинг ёпиқ жазони ижро этиш муассасасига юборилган.

Барча гумонланувчилар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда. Тезкор-қидирув тадбирлари давомида қўлга киритилган ашёвий далиллар экспертизага жўнатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Туркияда томоғи кесилган 36 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилганди. Кейинчалик уни ўлдиришда гумон қилинган шахс Навоийда қўлга олинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...