Загрузка
Загрузка
Бобосидан олган таълимлари: бир марғилонлик яширинча болаларга динни ўргатиб, уларни урган
Ҳодисалар

Бобосидан олган таълимлари: бир марғилонлик яширинча болаларга динни ўргатиб, уларни урган

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марғилонда маҳаллий фуқаро томонидан ўз уйида ташкил этилган яширин диний таълим муассасаси фаолиятига чек қўйилди. Эркак вояга етмаган беш нафар фарзандини ўқитиб, ота-онасидан ҳар бири учун ойига 550 минг сўмдан маош олган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, махсус тезкор тадбир ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган. Маълум бўлишича, ноқонуний таълим жараёнида эркак ўқувчилардан бирини уриб, унга тан жароҳати етказган. Қўлга олинган шахснинг на махсус маълумоти, на тегишли дипломи бўлиб, болаларга ўқитган барча билимларини "ўз бобосидан ўрганган."

Шунингдек, тергов жараёнида жабрланган болалардан бири қатнашиши керак бўлган умумтаълим мактаби ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани, ўқувчининг йўқлиги педагогларни қизиқтирмагани ва унга худди дарсга қатнаётгандек баҳо қўйиб келингани аниқланган.

"Қийноққа солиш" ва "Диний таълимотларни ўқитиш тартибини бузиш" моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Гумонланувчи ҳибсга олинди. Болаларнинг ота-оналари тарбия мажбуриятларини бажармаганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Мактаб ходимларининг хатти-ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...