Загрузка
Загрузка
Бухорода қоғоз ишлаб чиқариш цехи 4,5 миллиард сўмлик газни талон-торож қилди
Ҳодисалар

Бухорода қоғоз ишлаб чиқариш цехи 4,5 миллиард сўмлик газни талон-торож қилди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухорода 4,5 миллиард сўмдан ортиқ табиий газни ноқонуний сарфлаган қоғоз ишлаб чиқарувчи цех аниқланди.

"Ўзенергоинспексия"нинг маълум қилишича, вилоят прокуратураси ва газ таъминоти ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган текширувда корхона газ қувурига яширинча уланиб, узоқ вақт давомида ёқилғидан ҳисоб-китобсиз фойдаланиб келгани аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 4 миллиард 524 миллион сўм зарар етказилган. Ҳозирда ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...