Загрузка
Загрузка
Бухоролик фирибгар тадбиркорга тегишли бўлган қарийб бир миллиард сўмни ўзлаштириб юборди
Ҳодисалар

Бухоролик фирибгар тадбиркорга тегишли бўлган қарийб бир миллиард сўмни ўзлаштириб юборди

41
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари корхона ҳисоб рақамидан қарийб бир миллиард сўмни алдов йўли билан ўзлаштирган фирибгар рецидивистни қўлга олди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро ўзининг пластик картасига 995,7 миллион сўм олган. Пуллар корхона учун ёнилғи-мойлаш материаллари сотиб олишга мўлжалланган экан. Бироқ, катта миқдордаги пулни қўлга киритгач, у ўз мажбуриятларини бажармади.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарё вилоятида фирибгар маҳаллий фуқароларнинг пулларини гўёки чорва молларини сотиб олиш учун ўзлаштирган эди. У қилмиши учун етти йил қамоқ жазоси олди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...