Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимлари 12 ёшли болани “чиройли” рақамли Lacetti русумли автомашина бошқарувида ушлагани акс этган видео тарқалди. Кадрларга кўра, мактаб ўқувчиси ўзини анча қўпол тутади, инспекторнинг “Отасингиз қаерда ишлайди?” деган саволига бола хотиржамлик билан: “Ҳозир у келади, ўзинг тушунасан”, деб жавоб беради.
Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Batafsil.uz сўровига кўра, воқеа 1 октябрь куни Тўрткўл тумани ҳудудида содир бўлганини маълум қилди.
Инспекторлар вояга етмаганнинг отасини чақириб, узоқ вақт маъмурий баённомага имзо чекишга кўндиришди. Эркак ўз айбини тан олишдан қатъиян бош тортган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан “келишишга” ҳаракат қилган.
Натижада унга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (ҳужжатсиз транспорт воситасини бошқариш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Машина жарима майдончасига жойлаштирилди.
Изоҳлар мавжуд емас