Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Суд ўзбекистонликни сохта ҳужжатлар тайёрлагани ва улардан фойдалангани учун уч йил-у олти ойга манзил-колонияда озодликдан маҳрум қилди. У ўз муаммоларини ҳал қилиш учун ДХХ ва Президент девонининг сохта гувоҳномаларидан фойдаланган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 32 ёшли эркак қўлга олинган. У Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тўхтатилган. У ҳужжатларни текшириш чоғида ДХХ ходимининг қалбаки гувоҳномасини йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторларига кўрсатган.
Ўз хатти-ҳаракатларига ишонарли тус бериш учун у ҳатто "юқори мартабали таниши"га кўргазмали қўнғироқ қилган, у эса телефон орқали уни қўйиб юборишни талаб қилган. Бироқ, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фирибгарликдан шубҳаланиб, тақдим этилган маълумотларни текшириб, гувоҳнома сохта эканлигини ва эркакнинг махсус хизматга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини аниқладилар.
Тергов маълумотларига кўра, муқаддам судланган эркак шахсий масалаларни ҳал қилиш учун ўзини юқори лавозимли амалдор, жумладан, Президент администрацияси ходими сифатида таништириб, бир неча бор шундай схемадан фойдаланган. Бунинг учун унда олдиндан сохта гувоҳномалар тайёрлаб қўйилган.
Изоҳлар мавжуд емас