Загрузка
Загрузка
"Эзгулик": Самарқандда изоляторда сақланаётган нафақахўр аёл вафот этди
Ҳодисалар

"Эзгулик": Самарқандда изоляторда сақланаётган нафақахўр аёл вафот этди

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилоятида тергов жараёнида қўй ўғирлашда гумонланган 64 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Маълумотларга кўра, аёл 25 июль куни қўлга олинган ва эҳтиёт чораси сифатида Самарқанд шаҳридаги 7-сон тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. У қандли диабет билан оғриган бўлса-да, адвокатларга тиббий экспертиза ўтказишга рухсат берилмади.

Соғлиғи ёмонлашгандан сўнг, гумонланувчи Тошкентдаги "Сангород" ихтисослаштирилган шифохонасига ўтказилган, бироқ тез орада яна изоляторга қайтарилган. Кеча унинг вафот этгани маълум бўлди.

Расмий идоралар ҳозирча ҳолат юзасидан муносабат билдирмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги бир нечта вақтинча сақлаш ҳибсхоналари санитария-гигиена талабларига жавоб бермагани учун ўз фаолиятини тўхтатганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...