Загрузка
Загрузка
Фарғонада трансчегаравий наркогуруҳ қўлга олинди: 5 кг гашиш ва катта миқдорда пул мусодара қилинди
Ҳодисалар

Фарғонада трансчегаравий наркогуруҳ қўлга олинди: 5 кг гашиш ва катта миқдорда пул мусодара қилинди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона ва Андижон вилоятлари бўйлаб ўтказилган кўп босқичли тезкор тадбир натижасида гиёҳвандлик воситаларини трансчегаравий усулларда ўтказиш билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Ҳаммаси Фарғона туманида икки дона ўрамдаги 2 кг гашиш билан бир шахснинг қўлга олинишидан бошланган. Аниқланишича, ушбу модда Андижон вилояти, Хонобод шаҳридаги шахсдан 13 000 АҚШ долларига сотиб олинган ва Олтиариқ туманидаги мижозларга етказилиши керак бўлган.

Тезкор ҳаракатлар давомида жиноий занжирнинг барча бўғинлари фош этилган.

Хонободда асосий етказиб берувчи яна 3 кг гашишни 16 000 долларга сотаётган вақтида ушланган.

Олтиариқда Қапчиғайлик харидорлар дастлабки 2 кг гиёҳванд моддани 127 миллион 560 минг сўм ва 3380 АҚШ доллари эвазига қабул қилиб олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 25- (жиноятга суиқасд) ва 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу модда бўйича айбдор деб топилган шахслар 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тошкент вилоятида Россиядан юборилган 2 кг дан ортиқ наркотик моддаси тўхтатиб қолинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...