Загрузка
Загрузка
Фарғоналик машҳур табиб Иқбол Солиев қамалди
Ҳодисалар

Фарғоналик машҳур табиб Иқбол Солиев қамалди

61
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Аҳоли орасида табиб сифатида танилган фарғоналик Иқбол Солиев халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни қайта бузгани учун маъмурий қамоққа олинди. Қўқон шаҳар суди томонидан чиқарилган ушбу қарор табибнинг аввалги огоҳлантириш ва жарималардан хулоса чиқармагани билан изоҳланмоқда.

Бу Иқбол Солиевнинг халқ табобати соҳасидаги биринчи хатоси эмас. Табиб жорий йил бошида ҳам қонун олдида жавоб берган эди.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2025 йил 17 декабрдаги қарорига кўра 54 ёшли фуқаро Солиев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси 3-қисми (Халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш)га биноан айбли деб топилган.

Ҳуқуқбузарга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...