Загрузка
Загрузка
ИИБ бошқарма бошлиғи ўринбосари Шерзод Пардаев қариндошининг ҳуқуқбузарлиги сабабли лавозимидан озод этилди
Ҳодисалар

ИИБ бошқарма бошлиғи ўринбосари Шерзод Пардаев қариндошининг ҳуқуқбузарлиги сабабли лавозимидан озод этилди

113
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбар ходими, подполковник Шерзод Пардаев хизмат интизомини бузгани ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишга йўл қўйгани учун эгаллаб турган лавозимидан четлатилди. Ички ишлар вазири ўринбосари Диёрбек Саттаров иштирокида ўтган танқидий йиғилишда ушбу қарор қабул қилиниб, хизмат интизомига риоя этмаган ҳар қандай ходимга нисбатан жавобгарлик муқаррарлиги таъкидланди.

Мазкур интизомий чора ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳа билан боғлиқ бўлиб, унда маст ҳолда автомобиль бошқарган фуқаро ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, улардан бирига қўл кўтаргани акс этган. Аниқланишича, ушбу ҳуқуқбузар подполковник Шерзод Пардаевнинг яқин қариндоши бўлган. Раҳбар ходимнинг ушбу вазиятда ўз мансаб мавқеидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланиш эҳтимоли салбий ҳолат сифатида баҳоланган.

Йиғилишда тизимда қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш масалалари кескин муҳокама қилинган. Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, бундан буён ҳам лавозими ва унвонидан қатъи назар, ички ишлар органлари шаънига путур етказадиган ва қонунбузилиш ҳолатларига шерик бўлган ходимларга нисбатан муросасиз чоралар кўрилади. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли текширув ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекнефтгаз" компанияси бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов раислигида ўтган йиғилишда ҳам "Нефтгазмонтаж" корхонасидаги тизимли муаммолар кескин танқид қилиниб, бир қатор раҳбарлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди. Корхонада кузатилган уруғ-аймоқчилик, молиявий интизомсизлик ва ишчиларга ноябрь ойидан буён ойлик тўланмаётгани кадрлар алмашинувига асосий сабаб бўлган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...