Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2008 йилдан қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Россиянинг Иркутск шаҳрида ҳибсга олинган. У гиёҳванд моддалар савдосида айбланмоқда ва тез орада Ўзбекистонга экстрадиция қилинади. Бу ҳақда Иркутск вилояти ахборот сайтида маълум қилинган.
Иркутскнинг Октябрский туман суди прокурорнинг Ўзбекистон фуқаросига нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиққан ва қаноатлантирган. 66 ёшли аёл 40 кунга қамоққа олинган, кейинчалик у Ўзбекистонга экстрадиция қилинади.
Фуқаро гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун 2008 йилдан халқаро қидирувда бўлган.
Аёл Россия Федерацияси ҳудудида яшириниб юрган. Илгари у шунга ўхшаш жиноятлар учун судланган экан.
Изоҳлар мавжуд емас