Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркия ОАВ хабарларга кўра, икки нафар шахс қочаётганда қўлга тушган. Шу орқали Истанбулнинг Шишли туманида ахлат қутисидан топилган аёл жасади бўйича суриштирувлар илк босқичи якунланган. Қурбон ва қотиллар Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилмоқда.
36 ёшли Ўзбекистон фуқароси Дурдона Ҳакимовани севгилиси, қурилиш ишчиси Дилшод Турдимуродов ўлдирган бўлиши мумкин. Эркакга жиноятни яширишга ёрдам берган дўсти Ғафуржон Камалхўжаев ҳам қўлга тушган.

Хабарларга кўра, Туркия полициясининг тезкор ҳаракатлари натижасида жиноят 8 соат ичида фош этилган. Икки гумонланувчи Истанбул аэропортидан Грузияга қочиб кетаётган вақтда тўхтатиб қолинган.
Ҳозирда иккала шахс ҳам ҳибсга олинган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов Batafsil.uz мухбирига воқеа ҳақиқатдан содир этилгандигини маълум қилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси марҳуманинг оила аъзоларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда. Суриштирув жараёни дипломатлар назоратига олинган.

Изоҳлар мавжуд емас