Загрузка
Загрузка
Хўжаободда бозор растаси қор оғирлигидан қулаб тушди. Жароҳатланган бор
Ҳодисалар

Хўжаободда бозор растаси қор оғирлигидан қулаб тушди. Жароҳатланган бор

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги бозорлардан бирида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли кўнгилсиз ҳодиса юз берган. Қорнинг ҳаддан ташқари кўп ёғиши натижасида бозор растасининг томи оғирликни кўтара олмай, сотувчининг устига қулаб тушган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа жойига зудлик билан тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келган. Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилган. Ҳозирда сотувчининг аҳволи барқарор ва ҳаётига хавф йўқлиги айтилмоқда.

Мутахассислар нам қорнинг зичлиги юқори бўлиши сабабли, у енгил қурилмаларга жуда катта босим беришини таъкидламоқдалар.

Қўшимча маълумот: Хўжаободдаги бозорда содир бўлган ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Масъуллардан иборат тезкор ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган суриштирув ишлари ҳодисанинг асл сабабларини очиқлаб берган.

Воеа  21 декабрь куни соат 11:00 атрофида, Хўжаобод тумани буюм бозорида содир бўлган.

Тадбиркор ўз дўкони олдига қўлбола усулда (стандартларга жавоб бермайдиган) қуриб олган растасига меъёридан ортиқ миқдорда оғир қишки кийимларни илган. Натижада конструкция юкни кўтара олмай қулаб тушган.

Қурилишдаги камчиликларга йўл қўйган 1 нафар тадбиркор енгил тан жароҳати олган. Унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда аҳволи яхши.

Бошқа фуқаролар ёки харидорлар орасида жабрланганлар йўқ. Мутахассислар бозор ҳудудидаги бошқа расталарнинг хавфсизлигини ҳам кўздан кечирмоқдалар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...