Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиялик журналистлар ўзини таниқли россиялик амалдорнинг қариндоши сифатида таништирган ва йирик фирибгарлик иши бўйича айбланувчи бўлиб чиққан Шерёхон Шойгу (Усмонова) нинг келиб чиқишини аниқлади. Унинг отаси 63 ёшли Тоҳиржон Усмонов экани айтилмоқда. Маълум қилинишича, у илгари Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларида хизмат қилган, ҳозирда Россия Федерациясида жиноий таъқибдан яшириниб юрибди.
Mash интернет нашри маълумотларига кўра, собиқ ҳуқуқ-тартибот идораси ходими 2014 йилдан буён оиласи билан Москвада яшаб келмоқда. Тахминларга кўра, айнан у қизини пул ишлаш учун фамилиясини ўзгартиришга ва ўзини Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгунинг қариндоши қилиб кўрсатишга ундаган.
Эслатиб ўтамиз, Тоҳиржон Усмонов Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан расмий қидирувга берилган. У солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, товар белгиларидан ноқонуний фойдаланиш, фирибгарлик ва бошқа бир қатор жиноятларда айбланмоқда - жами олтита модда бўйича.
Эркак россиялик журналистлар билан суҳбатда қизининг фирибгар эканлиги ҳақидаги хабарларни туҳмат деб атади. Ўзининг жиноий ўтмиши ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, Шерёхон Усмонова ўзини Сергей Шойгунинг қариндоши сифатида таништирган ва одамларга ўзларининг крипто-биржасига сармоя киритишни таклиф қилган эди. Шов-шувли номга ишониб, "омонатчилар" фирибгарга 200 миллион рублдан ортиқ пул беришди.
Изоҳлар мавжуд емас