Загрузка
Загрузка
Наманган вилоятида 15 миллиард сўмлик қалбаки дори воситалари савдосига чек қўйилди
Ҳодисалар

Наманган вилоятида 15 миллиард сўмлик қалбаки дори воситалари савдосига чек қўйилди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган вилоятида яширин омборхоналарда умумий қиймати 15 миллиард сўмлик йирик миқдордаги қалбаки дори воситалари борлиги аниқланди.

ДХХ хабарига кўра, Косонсой туманида "шартли" харидорга 2,1 минг қути ҳиндистонлик "Ферромед" дорисини 168 миллион сўмга сотмоқчи бўлган 39 ёшли эркак қўлга олинган. Дори мамлакатда рўйхатдан ўтказилмаган ва сертификатга эга бўлмаган. Унинг уйида ўтказилган тинтув чоғида яна 4,3 минг қути шу препарат топилган. Умумий партия - 1,2 миллиард сўмлик қарийб 6,4 минг қадоқ. Унга қарши жиноий иш қўзғатилди.

Яна бир ҳолат Наманганда қайд этилган. Дори-дармонларни улгуржи сотиш корхонасининг омборида ва учта нотурар жой биносида 195 мингдан ортиқ қадоқдаги ҳужжатсиз дори воситалари борлиги аниқланди. Уларнинг қиймати 12,8 миллиард сўмдан ошиқ.

Бундан ташқари, Наманган ва Уйчи туманларида иккита яширин омбор топилган. Уларда хорижда ишлаб чиқарилган 45 минг қадоқдан ортиқ дори-дармон сақланган. Уларнинг қиймати 1,2 миллиард сўмга баҳоланмоқда. Дориларнинг бир қисми яроқлилик муддати тугаган бўлиб чиқди.

Ҳозир барча ҳолатлар бўйича терговчилар ишламоқда, дори-дармонлар экспертизага юборилган.

Аввалроқ пойтахтда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилган эди. Дилер таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 10 қадоқ "Зардекс" дори воситасини 700 минг сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...