Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман суди 7 ёшли қариндошига нисбатан жинсий зўравонлик содир этган 38 ёшли жиноятчига нисбатан ҳукм чиқарди. Судланувчи муқаддам ҳам судлангани сабабли ўта хавфли рецидивист деб топилган.
Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг маълум қилишича, 24 декабрь куни бўлиб ўтган ёпиқ суд мажлисида у Жиноят кодексининг бир нечта моддалари, хусусан, номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш каби оғир жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Суд қарори билан унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Судланувчи муқаддам ҳам судланган бўлиб, Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган. Шу сабабли жазони ўташ тартиби дастлаб 3 йил турма қамоғида, қолган муддат махсус тартибли колонияларда бўлиши белгиланган.
Мудҳиш воқеа жорий йилнинг 14 октябрь куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида юз берган. 38 ёшли эркак ўзининг 7 ёшли вояга етмаган қариндошини зўрлаган ва унга нисбатан ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш орқали жинсий тажовуз қилган.

Изоҳлар мавжуд емас