Загрузка
Загрузка
Наманганда фуқаро суд қарорлари туфайли Президентга шикоят билан чиқди
Ҳодисалар

Наманганда фуқаро суд қарорлари туфайли Президентга шикоят билан чиқди

35
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган вилояти Учқўрғон туманида истиқомат қилувчи Озодахон Тургунова Президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган мурожаатида ўзига нисбатан ноҳақлик қилинаётганини даъво қилди. Наманган вилояти суди мазкур мурожаатдаги иддаолар ҳақиқатга мос келмаслигини маълум қилиб, вазиятга ҳуқуқий ойдинлик киритди.

Озодахон Тургунова ўз аризасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан қонунбузилишига йўл қўйилганини таъкидлаган. Унинг асосий эътирозлари асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилгани, суд жараёнларида процессуал ҳуқуқлари бузилгани ва алимент масаласида унга нисбатан босим ўтказилгани билан боғлиқ. Шунингдек, фуқаро коррупция ҳолатлари ҳақидаги чиқишларидан сўнг таъқиб остида қолганини иддао қилиб, Президентдан суд қарорларини қайта текшириш ва бузилган ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам сўраган.

photo_2026-04-07_11-29-06.jpg

Наманган вилояти суди ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди. Уларнинг таъкидлашича, Тургунованинг мурожаатини "бир томонлама" деб баҳолаб, амалдаги ҳуқуқий ҳолатни баён этган. Жиноят ишлари бўйича Наманган тумани судининг 2025 йилги ҳукмига кўра, Озодахон Тургунова 11 нафар фуқарони алдаб, 43,8 милион сўм ва 800 долларни ўзлаштирганликда айбдор деб топилган. Унга нисбатан фирибгарлик ва пора беришга далолат қилиш айби билан 2 йил 11 ой 25 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Вилоят судининг апелляция инстанцияси 2026 йил январида ушбу ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган ва суд қарорларига нисбатан бошқа шикоятлар келиб тушмаган. Алимент масаласи юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди алимент миқдорини қарздорнинг даромадига нисбатан 1/4 дан 1/6 га камайтирган. Ушбу қарор қонуний кучга кирган бўлиб, унинг устидан шикоят берилмаган.

Наманган вилояти суди ишларни кўриб чиқишда барча процессуал нормаларга тўлиқ риоя этилганини таъкидлаб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва ОАВ вакилларини ахборотни ёритишда холислик тамойилларига амал қилишга чақирган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...