Загрузка
Загрузка
Навоий давлат университети мансабдор ходими 35 миллион сўм пора билан қўлга олинди
Ҳодисалар

Навоий давлат университети мансабдор ходими 35 миллион сўм пора билан қўлга олинди

97
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда университетнинг ўқув хоналарини таъмирлаган тадбиркордан пул ўтказиб бериш эвазига улуш талаб қилган мансабдор шахс ашёвий далиллар билан ушланган. Таъкидланишича, гумонланувчи муқаддам худди шундай жиноят учун судланган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида маълум бўлишича, университет мутасаддиси таъмирлаш ишларини амалга оширган масъулияти чекланган жамиятга тегишли бўлган 189 миллион сўм хизмат ҳақини фирма ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига 35 миллион сўм пора талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми "в" банди (Таъмагирлик йўли билан пора олиш) билан иш қўзғатилган.

Гумонланувчига нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Андижон давлат университети ректори, бош ҳисобчиси ва бошқа масъуллар давлат маблағларидан 53,7 миллиард сўмни талон-торож қилгани ҳақида хабар берилганди

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...