Загрузка
Загрузка
Оҳангаронда мактаб ўқувчисини зўрлаган ўта хавфли рецидивист ҳам 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Ҳодисалар

Оҳангаронда мактаб ўқувчисини зўрлаган ўта хавфли рецидивист ҳам 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар суди манзил-колониядан қочиб, 2016 йилда туғилган қизга нисбатан жинсий зўравонлик ишлатган жиноятчига нисбатан ҳукм эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги 50‑сон манзил колониядан қочган 31 ёшли маҳкум 3‑синфда ўқийдиган қизга нисбатан жиноят содир этган. Ушбу шахс жиноят содир этган куни маҳаллий аҳоли томонидан далада ушлаб олинган эди.

Кейинчалик қочишга йўл қўйган тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан ҳам жиноят иши очилганди.

Суд ҳукмига кўра, 31 ёшли, муқаддам судланган эркак Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан айбдор деб топилган. Унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шунингдек, судланувчи Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган.

Тайинланган 18 йиллик жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини эса махсус тартибли колонияда ўташи белгиланган.

Жиноят ишининг хусусияти ва вояга етмаган жабрланувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилган.

Аввалроқ 7 ёшли қариндошига нисбатан жинсий зўравонлик содир этган 38 ёшли жиноятчига нисбатан ҳам ҳукм чиқарилганди. У ҳам муқаддам судлангани сабабли ўта хавфли рецидивист деб топилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...