Загрузка
Загрузка
Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида қамоққа олинди
Ҳодисалар

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида қамоққа олинди

93
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида собиқ имом-хатиб Одилхон Исмойиловга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бошланди. Айбланувчи бир ҳафта олдин суд залининг ўзида ҳибсга олинган.

Одилхон қори Юнусхон ўғли (Одилхон Исмойилов) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан айбланмоқда. Хусусан, суд жараёнида унга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми ("а" ва "в" бандлари) билан жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата қилиш, шунингдек, 179-модда (сохта тадбиркорлик) ва 189-модда 1-қисми (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) бўйича айбловлар қўйилган.

Яна 209-модда 2-қисми ("а" банди) асосида такроран мансаб сохтакорлигини содир этиш, 227-модда 2-қисми ("а" банди) ҳамда 228-модданинг 2 ва 3-қисмлари билан ҳужжатлар ва муҳрларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланишда ҳам айбланмоқда.

Одилхон қори Юнусхон ўғли диний соҳада ва жамоатчилик ўртасида танилган шахслардан бири бўлиб, илгари Тошкент шаҳридаги "Шайх Зайниддин" (Кўкча), "Фирдавс" ва "Хўжа Аламбардор" (Камолон) масжидларида имом-хатиблик қилган.

Бир муддат "Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбариятида хизмат қилган. Ҳозирда суд тергови давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида 8 октябрь куни Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний блогер, Azon Global портали асосчиси Алишер Турсуновга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш якунланганди. Муқаддам судланмаган 51 ёшли наманганлик учта модда бўйича айбдор деб топилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...