Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олмалиқда ёш инглиз тили ўқитувчиси ручка билан учинчи синф ўқувчиларининг пешонасига "икки" рақамини чизди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, педагог шу йўл билан уй вазифасини бажармаган болаларни жазолашга қарор қилган.
Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотларига кўра, воқеа 7-мактабда содир бўлган.
Педагог ўзининг хатти-ҳаракатини ўқувчиларни интизомга чақириш истаги билан изоҳлади. Ёши, тажрибаси камлиги, пушаймонлиги ва тушунтириш хати инобатга олиниб, ўқитувчига жазо тариқасида ҳайфсан берилган.
Изоҳлар мавжуд емас