Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қорақалпоғистон темир йўл кесишмасида юк машинаси йўловчи поезди билан тўқнашиб кетди. "Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизмати ҳодисага муносабат билдириб, ЙТҲ сабабини маълум қилди.
Ҳодиса 6 октябрь куни соат 15:31 да Тўрткўл ва Элликқалъа бекатлари оралиғидаги қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида содир бўлган. 128-сонли йўловчи поезди Қўнғиротдан Андижонга йўл олган эди. Тўқнашув "КамАЗ" юк машинаси ҳайдовчисининг огоҳлантириш белгиларига эътибор бермай, чорраҳага чиқиб кетиши оқибатида содир бўлган.
Бахтсиз ҳодисада фақат юк машинаси ҳайдовчиси жароҳат олган, у касалхонага ётқизилган.
Поездда бўлган 216 нафар йўловчидан ҳеч ким жабрланмаган. Уларнинг ортидан 45 дақиқадан сўнг бошқа тепловоз келиб, уларни манзилга етказиб қўйган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас