Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Қоракамиш каналининг суви ва қирғоқларида содир бўлаётган воқеаларнинг даҳшатли сурати акс этган видео тарқалди. Экология вазирлиги ишни назорат остига олган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Видеода Қоракамиш каналининг "оппоқ" суви ва маиший чиқиндилар билан қопланган қирғоқлар акс этган. Сувнинг ҳолатини кўриб, бу маълум бир ишлаб чиқариш фаолиятининг оқава чиқиндилари дейиш ва ҳамма нарсада бизнесни айблаш мумкин. Аммо ахлат билан қопланган қирғоқлар аҳолининг иши эканлиги аниқ.
"Бу сувга нима ташлангани аниқ эмас. Ким жавоб бериши ҳам номаълум. Фақат битта нарса аниқ: фуқароларимизнинг экологик онги ноль атрофида. Умумий сувни заҳарлаш шакар ўрнига чойга заҳар солиш билан баробар",- деб ёзмоқда блогер Саша Иванюженко.
Каракамиш канали бир нечта туманлар ҳуҳудидан ўтганлиги сабабли, ушбу видео шаҳарнинг қайси жойида яратилганлиги ҳали маълум эмас.
"Ҳозир иш кўриб чиқилмоқда, инспекторлар жойига кетишди. Тез орада хабар берамиз", – деб изоҳ бермоқда Экология вазирлиги.
Эслатиб ўтамизки, бир неча йил олдин Қибрай туманидаги чорвачилик корхонаси ўлдирилган ҳайвонларнинг қонини каналга тўкиб ташлаган ва шу сабабли сув қон-қизил рангга айланганди. Кушхона чиқиндиларни тўкиб ташлаган канал Тошкентдан атиги икки километр узоқликда жойлашган ва катта канал – Қоракамишга қуйилади.
Изоҳлар мавжуд емас