Загрузка
Загрузка
Қозоғистонда 16 ёшли қизни ўлдирган ўзбекистонлик умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Ҳодисалар

Қозоғистонда 16 ёшли қизни ўлдирган ўзбекистонлик умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркистон вилояти суди 38 ёшли Сардор Исамиддиновни вояга етмаган қизни зўрлаш ва шафқатсизларча ўлдиришда айбдор деб топиб, энг оғир жазони тайинлаган.  

23 декабрь куни жиноят ишлари бўйича вилоят ихтисослаштирилган туманлараро судида Ўзбекистон фуқароси Сардор Исамиддиновга нисбатан ҳукм ўқиб эшиттирилган. Судья Даурен Мадалиевнинг қарорига кўра, судланувчи Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг учта моддаси: "Қотиллик", "Зўрлаш" ва "Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари" бўйича айбдор деб топилган. У умрбод озодликдан маҳрум этилган ва жазони максимал хавфсизликдаги ахлоқ тузатиш муассасасида ўташи белгиланган. 

Суд маҳкумга асосий жазодан ташқари, жабрланувчи томонга 50 миллион тенге миқдорида маънавий зарар тўлаш мажбуриятини юклаган. Ушбу тўловни таъминлаш мақсадида унга қўшимча 2 ойлик қамоқ жазоси ҳам берилган. 

Фожиали воқеа шу йилнинг 5 июнидан 6 июнига ўтар кечаси Туркистон вилояти, Ордабаси туманидаги Тўрткўл қишлоғида содир бўлган. 16 ёшли қиз бедарак йўқолгач, олиб борилган қидирув ишлари натижасида унинг жасади йўл четидан топилган эди. Кўп ўтмай, ушбу жиноятда гумонланувчи сифатида Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. 

Ишнинг ўта оғир ва нозик томонлари ҳисобга олиниб, суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилган. Ҳозирда суд ҳукми ҳали қонуний кучга кирмаган бўлиб, томонларнинг қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи мавжуд. 

Аммо судланувчининг отаси иш қонун доирасида кўрилмагани, ўғли "падстава" қилингани ҳақида айтмоқда. 

Унинг айтишича, ўғлига нисбатан ҳеч қандай далил-исбот, камера ёзувлари йўқ. 

Беш марта қон таҳлили олиниб, "бўлиши мумкин", деган тахмин билан қамаб юборилган. Энг охирги қон таҳлили октябрьда олинган. 

Шунингдек, ота ўғлининг бундай иш қила олмаслиги, қилган тақдирда ҳам ўша куннинг ўзидаёқ Ўзбекистонга ўтиб кетишини айтган. Суддан адолат талаб қилган ва "Қозоғистонда қонун борми?" деб таъкидлаган. 

Айбланувчи ўзбекистонлик фуқаро Қозоғистонда нонвойхонада 10 йиллаб ишлаб келган бўлган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...