Загрузка
Загрузка
Қозондаги консуллик вақтинча сақлаш изоляторида сақланаётган ўзбекистонликнинг ишини назоратга олди
Ҳодисалар

Қозондаги консуллик вақтинча сақлаш изоляторида сақланаётган ўзбекистонликнинг ишини назоратга олди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Қозон шаҳридаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида сақланаётган Ўзбекистон фуқароси 45 кундан бери у ерда қолаётганини айтиб, ватанга қайтишда ёрдам сўрагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси муносабат билдирди.

Дипломатик ваколатхонанинг маълум қилишича, текширувда гап 1983 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси М.А. ҳақида кетаётгани аниқланган. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 август куни унга нисбатан Саратов вилояти Озин тумани ИИБ ходими А.Ш. томонидан Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддаси (мамлакатда бўлиш режимини бузиш) 1.1-қисми билан маъмурий чоралар қўлланилган. Уни Россия Федерацияси ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бундан ташқари, М.А. жорий йилнинг 11 июль куни ҳам худди шундай қоидабузарлик учун жавобгарликка тортилган. Унинг хорижга чиқиш паспортида ҳам Россия давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги штампларни қалбакилаштириш аломатлари аниқланган, шу муносабат билан ҳужжат экспертизага юборилган.

2 сентябрь куни Саратов вилояти Ички миграция бошқармаси Бош консулхонага ушбу фуқаро учун Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича сўров юборган. Консуллик тезкорлик билан мурожаатни ўрганиб чиқиб, ижобий жавоб берган. Яқин кунларда Саратов вилояти миграция хизмати масъул ходимининг Қозон шаҳрига хизмат сафари кутилмоқда.

"Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олди ва ушбу масала бўйича зарур чораларни кўришда давом этмоқда", дейилади расмий хабарда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...