Загрузка
Загрузка
Россиядаги тўқнашувда тўрт нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Россиядаги тўқнашувда тўрт нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

66
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Амур вилоятидаги Амур федерал трассасида Toyota Harrier енгил автомобили ва бензовоз иштирокида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт киши воқеа жойида вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Чита – Хабаровск йўлининг 1324-километрида (Шимановск округи) Toyota Harrier ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва бензовоз билан тўқнашган. Зарба натижасида енгил автомобил ҳайдовчиси ва унинг уч нафар йўловчиси олган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.

photo_2026-02-17_18-38-04.jpg

Айрим оммавий ахборот воситаларида ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда, бироқ бу маълумот ҳозирча расмий идоралар томонидан тасдиқланмаган. Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодисанинг барча тафсилотларини ўрганмоқда.

Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилгани йўқ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...