Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Ургутдаги дўконда бир неча эркак сотувчини аёвсиз калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноят иши қўзғатишди.
Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, воқеа 22 сентябрь куни "Мерганча" маҳалласида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, 32 ёшли эркак уч нафар таниши билан бирга келиб, тадбиркорни калтаклаган. Бунга сабаб эса, бир кун аввал у билан жабрланувчининг акаси ўртасида юз берган можаро бўлган.
Иш Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (безорилик) билан квалификация қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас