Загрузка
Загрузка
Самарқандда икки ака-ука қиморга муккасидан кетган укасини дарахтга боғлаб, уриб ўлдиришди
Ҳодисалар

Самарқандда икки ака-ука қиморга муккасидан кетган укасини дарахтга боғлаб, уриб ўлдиришди

32
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқандда қиморбозликдан қутулишга уринган қариндошини уриб ўлдирган ака-укаларга суд ҳукми ўқилди.

"Zamon" теледастурида маълум қилинишича, фожиа 20 июнь куни содир бўлган. 29 ёшли самарқандлик қимор ва онлайн гаров ўйинларига муккасидан кетган. Қариндошлари уни "жазолаш" ва зарарли иштиёқдан қайтариш учун эркакни дарахтга боғлаб, электр кабели билан калтаклашган. Олинган жароҳатлар туфайли у уйга олиб кирилганидан кўп ўтмай вафот этган.

Марҳумнинг рафиқаси журналистларга турмуш ўртоғи ҳақиқатан ҳам онлайн ўйинлар ўйнаганини, аммо ҳеч кимга ёмонлик қилмаганини ва кредитларни ўзи тўлаганини айтди. "Қайнакам: "Кредитни тўласин", деди. Аммо фожиадан ўн,ўн беш кун олдин эрим етти миллион сўм атрофида маблағ тўлаб қўйганди. Улар ўртасида нима бўлганини, ҳаммаси шунчалик даҳшат билан тугаганини тушунмаяпман", - деди у.

Воқеа содир бўлган вақтда марҳумнинг ота-онаси Россияда бўлган. Судда улар ҳам жабрланувчи, ҳам даъвогар сифатида қатнашдилар.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ҳукмига кўра, ака Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми ("Қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш") ва 104-моддаси 3-қисми ("Одам ўлимига сабаб бўлган баданга оғир шикаст етказиш") билан айбдор деб топилди. Унга 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Калтаклашда иштирок этган укаси ҳам 6 йил-у 6 ойни колонияда ўтказади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...