Загрузка
Загрузка
Самарқандда қурувчини тупроқ босиб қолди
Ҳодисалар

Самарқандда қурувчини тупроқ босиб қолди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида юз берган ер чўкиши оқибатида тупроқ остида қолган ишчи қутқарувчилар томонидан эсон-омон чиқариб олинди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, айни пайтда жабрланувчининг аҳволи барқарор.

Жорий йилнинг 8 апрель куни соат 18:00 атрофида Самарқанд шаҳрининг "Олтин аср" маҳалласида жойлашган янги йўл ўтказгич яқинидаги қурилиш майдонида бахтсиз ҳодиса юз берган. Ер чўкиши натижасида у ерда ишлаётган қурувчилардан бирини тупроқ босиб қолган.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари зудлик билан етиб келган. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида амалга оширилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида фуқаро тупроқ остидан соғ-омон олиб чиқилган. Жабрланувчига дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилган.

Тиббиёт ходимларининг маълумотига кўра, қутқарилган шахснинг ҳаётига хавф солувчи жароҳатлар аниқланмаган. Унинг саломатлиги назоратга олинган бўлиб, яқин кунларда тиббиёт муассасасидан уйига жавоб берилиши кутилмоқда.

Бундан олдин ҳам Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги қурилишда хавфсизлик қоидалари бузилиши сабабли ишчини бетон плита босиб қолганди

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...